“Бизнинг ёрдамимиз ҳарбий ёрдам ва якуний маҳсулот етказиб бериш даражасидан узоқ муддатли интенсив мудофаа-саноат ҳамкорлигига ўзгарди, бунда нафақат армияларимиз, балки давлат ва хусусий мудофаа саноати корхоналари ҳам иштирок этади. Аммо биз бу ҳамкорликни янада ривожлантиришни истаймиз”, — дея Киевдаги мудофаа саноати форумида сўзга чиққан Чехия мудофаа вазири ўринбосари Даниел Блазковец сўзларидан иқтибос келтиради РБC-Украина.
Натижада томонлар Чехия Украинага CZ BREN 2 автоматларини ишлаб чиқариш лицензиясини бериши, Чехиянинг Sellier & Bellot компанияси эса украиналикларга ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ёрдам бериши ҳақида келишиб олдилар.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!