Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
Шу ишлар доирасида, пойтахтимизнинг КҲАЙнинг Истироҳат кўчаси билан кесишмасидан Қўрғонча кўчасигача бўлган қисми 2023 йил 30 сентябрь соат 22:00 дан 12 октябргача қисман ёпилади.
Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!