Украинадаги можаро Россия собиқ иттифоқ республикасининг яна бешта ҳудудини аннексия қилмагунча тўхтамайди. Бу ҳақда АҚШ армиясининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер Аск Тҳе Инспеcтор YouTube каналига берган интервюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, булар орасида Одесса, Николаев, Днепропетровск, Харков ва Суми вилоятлари бор.
Риттернинг қўшимча қилишича, бу ҳудудларни Россия армияси томонидан озод этилиши Украина Қуролли кучлари қолдиқларини йўқ қилиш билан параллел равишда амалга оширилади. Шу билан бирга, республика “Моргентау режаси” бўйича бўлинишга, шунингдек, Зеленский ҳукуматининг ағдарилишига дуч келади, дея башорат қилди эксперт.
Моргентҳау режаси Германиянинг урушдан кейинги бўлиниши дастури бўлиб, у асосий ишлаб чиқариш майдонларини халқаро назоратга ўтказиш ва оғир саноатни йўқ қилишни ҳам назарда тутган. Режа 1944 йил сентябрида АҚШ молия вазири Генри Моргентау томонидан таклиф қилинган, бироқ у ҳеч қачон тўлиқ амалга оширилмаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!