Jahon, O‘zbekiston

Президент Қатарга жўнаб кетди

Президент Қатарга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1 октябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Доҳа шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари “ЭКСПО Доҳа – 2023” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.