Jahon

Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари “аср қурилиши лойиҳаси” тўхтатилганини рад этди

Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари “аср қурилиши лойиҳаси” тўхтатилганини рад этди

Қирғизистон Республикаси ҳукумати раиси ўринбосари Бахит Торобоев ОАВда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши номаълум муддатга қолдирилгани ҳақидаги хабарларга тўхталди.

Silk Road Briefing аввалроқ Транс-Евросиё транспорти бўйича халқаро мувофиқлаштирувчи кенгаш бош котиби Геннадий Бессоновга таяниб, қурилишнинг тўхтатилиши ҳақида ёзган эди. Асосий сабаб, нашрга кўра, томонлар қурилишни қандай молиялаштириш борасида келиша олмагани бўлган.

“Темир йўл қурилиши кейинга сурилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, деб таъкидлади Бахит Тўробоев ва “яқинда мен ХХРга амалий ташрифим доирасида тегишли томонлар билан лойиҳа бўйича музокаралар ўтказдим”, деб қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир томонлар техник-иқтисодий асослашни якунлаб, қурилишни молиялаштириш моделини муҳокама қилмоқда.

Торобоев 2023 йил бошида Бишкекда ХХР, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг лойиҳа офиси очилганини эслатиб ўтди, бу лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун мўлжалланган. Қирғизистон Республикаси ҳукумати раисининг ўринбосари қурилиш бошланишининг аниқ саналарини айтмади.