Jinoyat

Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.