“Биз Украинада керакли тизимларни ишлаб чиқаришни бошлаш устида ишлаяпмиз. Бир кун келиб, биз Украинанинг максимал қуролли кучини, ишлаб чиқарувчиларимизни, мудофаа саноатини, дунё билан янги ҳамкорлигимизни кўрамиз ва бунинг бошланиши ҳозирданоқ қўйилган деб айта оламиз”, деди Зеленский.
“Давлатимиз дунёдаги асосий қурол ва мудофаа тизимлари ишлаб чиқарувчилардан бирига айланади. Бу энди шунчаки амбиция ёки истиқбол эмас, балки амалга оширила бошлаган салоҳиятдир”, — деди Зеленский.
Якшанба куни Киевда мудофаа саноати форуми бўлиб ўтди, унда Зеленский мудофаа саноати иттифоқи тузилганини эълон қилди, унга 19 мамлакатдан 38 компания қўшилди. Алянс аъзолари Украинада қурол ишлаб чиқариш ниятида ва Киев 2024 йилда қурол ишлаб чиқаришга 1,5 миллиард доллар сармоя киритмоқчи, бу жорий йилга нисбатан етти баробар кўп.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!