O‘zbekiston

1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда “Ижтимоий хизмат дарчалари” ташкил этилади

1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда “Ижтимоий хизмат дарчалари” ташкил этилади

2024 йил 1 январдан бошлаб барча туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларида алоҳида “Ижтимоий хизмат дарчалари” ташкил этилади.

“Ижтимоий хизмат дарчалари” орқали ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун аризалар қабул қилиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган болаларни таълимга жалб этиш, санаторийларга йўлланма беришнинг очиқлигини таъминлаш, ногиронликни белгилаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли манфаатини кўзлаб судга киритилган аризалар бождан озод қилинади.