Yangiliklar

Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди

Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди

Бир кун аввал Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Бугун, 2 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ўсиши ва пойтахтлар ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилганини қайд этдилар.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси элчихонаси фаолияти икки давлат ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаши зарурлиги таъкидланди.