Jahon

Эрдўғон Анқарадаги теракт ҳақида гапирди

Эрдўғон Анқарадаги теракт ҳақида гапирди

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентдаги чиқиши чоғида 1 октябрь, якшанба куни эрталаб Анқарада содир этилган терактга уринишни “террорчиларнинг сўнгги нафаси” деб атади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

“Бугун эрталаб хавфсизлик кучларимиз томонидан ўз вақтида аралашуви натижасида икки жиноятчи зарарсизлантирилган теракт террорчиларнинг сўнгги нафаси бўлди”, — деди давлат раҳбари.

Анқарада Туркия Ички ишлар вазирлиги бош хавфсизлик бошқармаси яқинида портловчи қурилма ишга туширилди. Уни икки террорчи олиб келган, улар машинада бўлим дарвозасига етиб келишган.