Jahon

Европа Иттифоқи АҚШдаги вазиятга қарамай, Украинага ҳарбий ёрдамни кенгайтириш ниятида

Европа Иттифоқи АҚШдаги вазиятга қарамай, Украинага ҳарбий ёрдамни кенгайтириш ниятида

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел якшанба куни АҚШ Конгрессининг Киевга ёрдамни келгуси 45 кунлик муваққат бюджетидан чиқариб ташлаш қарорига қарамай, Европа Иттифоқи Украинага ҳарбий ёрдамни кенгайтиришини айтди.

“Қўшма Штатларда нима бўлишини кўрамиз ва ўз томонимиздан қўллаб-қувватлашимизни оширишда давом этамиз”, деди Боррелл Киевдаги матбуот анжуманида.

“Украиналиклар бор куч ва имкониятлари билан курашмоқда”, – деди у.

Агар Европа Иттифоқи уларнинг кўпроқ муваффақиятга эришишини хоҳласа, «биз уларга яхшироқ қурол ва бошқаларни беришимиз керак», дея қўшимча қилди Боррел.