Ўзбекистон мобил интернетнинг арзонлиги бўйича дунёда 22-ўринда туради. Маълумотлар Cable.co.uk таҳлилий платформаси томонидан тақдим этилган.
Ўлчовлар 2023 йилнинг июнидан сентябрига қадар 237 мамлакатда ўтказилди. 1 ГБ учун 5,6 мингдан ортиқ алоқа тарифлари таҳлил қилинди.
МДҲ давлатлари орасида энг қулай мобил интернет Қирғизистонда. Ўртача харажат 0,17 долларни ташкил этади (глобал рейтингда 8-ўрин). Ўзбекистонда нархи 0,30 доллар.
Қўшни давлатлардан энг қиммат интернет Туркманистонда бўлиб, унинг ўртача қиймати 1 гигабайт учун 11,42 долларни ташкил қилади.
Дунёдаги энг арзон мобил интернет Исроилда – $0,02. Cable.co.uk исроилликларнинг тўртдан уч қисми смартфонларга эга эканлигини тушунтиради, шунинг учун провайдерлар катта ҳажмдаги маълумотларни таклиф қилишади.
Энг қиммат интернет Зимбабведа сотилади (43,75 доллар). Штат Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубида жойлашган. Ушбу минтақада юқори тарифларга эга бўлган бошқа давлатлар ҳам бор.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!