Хусусан, ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар Давлати Ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қатар Давлати Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
– Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Давлати Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
– Ўзбекистон Республикаси Коррупция қарши курашиш агентлиги ва Қатар Давлати Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувларга эришилди:
– Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси ва Доҳа динларараро мулоқот халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
– Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Қатар Давлати Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
– Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қатар Давлати Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим;
– Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Қатар Давлати Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!