O‘zbekiston

Санитария-эпидемиология қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берди

Санитария-эпидемиология қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берди

Ўзбекистон санитария эпидемиология қўмитаси ижтимоий тармоқларда берилган Ҳиндистоннинг Керала штатида тарқалган Нипах вирусдан икки киши вафот этгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг Керала штатида Нипаҳ вируси авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тақдим этди. Жорий йилнинг 22 сентябр ҳолатига кўра, Нипаҳ инфекцияси бўйича олтита ҳолат тасдиқланган бўлиб, иккита ўлим ҳолати юз берди.

Нипаҳ вируси – бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирус тури ҳисобланади.

Савдо-сотиқ ишлари бўйича борувчи тадбиркорлар ёки саёҳат учун Ҳиндистонга боришга чоғланган юртдошларимизга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш муҳимлигини эслатиб ўтамиз:

Аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя этинг;
меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювинг;
янги сиқилган хурмо шарбатини қайнатиб ичинг;
асосийси кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши натижасида тешилган меваларни истеъмол қилманг.

Ҳар қандай касалликнинг олдини олишда белгиланган қоида ва тавсияларга амал қилиш муҳим ҳисобланишини унутманг.