Jahon

Британияда лоторея ғолиби «қимматли хато» туфайли 1 миллион фунт стерлингдан маҳрум бўлди

Британияда лоторея ғолиби «қимматли хато» туфайли 1 миллион фунт стерлингдан маҳрум бўлди

Британиялик лотереяда 1 миллион фунт стерлинг ютиб олди, бироқ лотерея чиптасини вақтида тақдим этмади ва ютуқсиз қолди, деб ёзади Daily Star.

Муваффақиятсиз миллионер 2023 йил 31 март куни Буюк Британия Millionaire Maker ўйинида ғалаба қозонган, ва 180 кун ўтиб ҳам ўз чиптасини тақдим этмаган.

«Афсуски, мен чипта эгаси ўз совринини ўз вақтида талаб қилмаганини ва афсуски, бу катта миқдордаги пулни қўлдан бой бераётганини тасдиқлай оламан», – дея тасдиқлади Миллий лотереянинг ютуқ бўйича катта маслаҳатчиси Энди Картер нашрга.