Россиянинг Герофарм компанияси Zuma Pharma билан Ўзбекистонда инсулин препаратлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорликни тўхтатгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. Бу ҳақда Курсив манбаси хабар бермоқда.
«Бизнинг Zuma Pharma билан ўзаро ҳамкорлигимиз ҳақиқатан ҳам тўхтатилди, аммо биз бозорни маҳаллийлаштириш ва ривожлантириш режаларини сақлаб қоламиз», деб таъкидлади компания.
Аввалроқ ОАВ компания Ўзбекистоннинг Zuma Pharma компанияси билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзган эди.
Матбуот хизмати хабарида айтилишича, “Герофарм” 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда.
Илгари дори ишлаб чиқариш технологияларини Zuma Pharma ишлаб чиқариш майдонига ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ 2023 йил июль ойида томонлар тижорат шартлари бўйича келиша олмагани учун ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилишди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрациясининг ўша пайтдаги раҳбари Сардор Умурзоқов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуровга мактуб йўлланган.
“Шу билан бирга, Герофармнинг Ўзбекистон бозорини ривожлантириш ва мамлакатда инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича режалари ўзгаришсиз қолмоқда”, — дейилади компания хабарида.
Бундан ташқари, компания инсулин етказиб бериш ва Ўзбекистонда қандли диабетни даволаш бўйича ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда. 2022-йил декабрь ойидан буён компания Ўзбекистон бюджети ва тижорат каналларига 33 минг пакетдан ортиқ инсулин етказиб берди.
Сентябр ойида компания Ўзбекистондаги эндокринология клиникаларида шифокорлар учун тренинг ўтказди. Биринчи интенсив тренинг 2022 йил август ойида ташкил этилган.
Герофарм компаниясининг жами бешта инсулин маҳсулоти, шунингдек, компаниянинг неврология ва офталмология соҳасидаги оригинал дори воситалари рўйхатга олинган. Йил охиригача яна бир неча инсулин ва дори воситалари етказиб беришни ташкил этиш режалаштирилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!