Jahon

Киев Венгрия ОТП банкини уруш ҳомийлари рўйхатидан чиқариб ташлади

Киев Венгрия ОТП банкини уруш ҳомийлари рўйхатидан чиқариб ташлади

Украина коррупциянинг олдини олиш миллий агентлиги (НАПC) Венгрия ОТП банкини халқаро уруш ҳомийлари рўйхатидан чиқариб ташлади.

“Сўнгги бир неча кун давомида Европа Иттифоқининг ташқи ҳаракатлар хизмати иштирокида кечаю-кундуз давом этган муҳокамалар давомида ОТП Банк Россия бозоридаги истиқболдаги режалари бўйича бир қатор мажбуриятларни олди”, — дейилади баёнотда.

Банк раҳбариятининг Россияда фаолиятини давом эттириш ҳақидаги позицияси туфайли май ойида қора рўйхатга киритилган эди. Венгрия банкни рўйхатдан чиқариб ташлашни талаб қилди ва Европа тинчлик жамғармаси доирасида Киевга молиявий ёрдам беришни маъқуллашдан бош тортди.

Жума куни Украина агентлиги банкнинг вақтинчалик рўйхатидан чиқарилганини эълон қилди ва бу ҳаракат Будапештнинг Киевга Европа Иттифоқининг 500 миллион евролик ёрдам пакетини блокдан чиқаришига олиб келишига умид билдирди, бироқ Венгрия расмийлари бу етарли эмаслигини айтди.

«Вақтинчалик истисно туфайли сезиларли ўзгаришлар бўлмади», деб шанба куни Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мате Пасиолаининг сўзларидан иқтибос келтирган Политиcо. «ОТП Банк [тўлиқ] ушбу рўйхатдан чиқарилмагунча, Венгрия Украинага қурол-яроғ етказиб беришни молиялаштиришда иштирок этмайди».