Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 25 ёшли қизи Aйшат Қадырованинг республика бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланишини қўллаб-қувватлашини айтди. Ҳукуматда у ижтимоий блок учун жавобгар бўлади.
Илгари у Чеченистон маданият вазири лавозимида ишлаган. Шу йилнинг сентябрь ойида Владимир Путин уни II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.
Апрел ойида Чеченистон раҳбарининг жияни 26 ёшли Ҳамзат Қодиров Қодировнинг хавфсизлик блоки бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. Қодировнинг яна бир жияни Ибрагим Закриев республика бош вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалиги вазири лавозимларида ишлайди. Бундан ташқари, жорий йилнинг июль ойида Закриев Danone Russia компаниясининг янги бош директори бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!