2023 йил бошидан бери россиялик энг бадавлат ишбилармонларнинг бойлиги 21,13 миллиард долларга ўсди, Bloomberg ўз компаниялари акциялари қиймати динамикаси асосида ҳисоблаб чиқди.
Bloomberg миллиардерлари индексига кўра, ЛУКОЙЛ асосчиси Вагит Алекперов 6,4 миллиард доллар ишлаб топди, унинг бойлиги 21,8 миллиард долларга етди, НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин 3,42 миллиардга, капитали эса 23,3 миллиард долларга етди.
Eurochem ва SUEK асосчиси Андрей Мелниченко 3,04 миллиард доллар ишлаб топди, унинг бойлиги 16,2 миллиард долларга етди. Энг кўп йўқотган тадбиркор Сулаймон Керимов – 1,48 миллиард доллар. Унинг капитали 7,52 миллиард долларгача камайган. У ҳали Bloomberg сўровига жавоб бермади.
Шу билан бирга, 2023 йил январидан буён дунёнинг энг бой 10 нафар тадбиркори жами 337,77 миллиард долларга бойиб кетди. Ер юзидаги энг бой одам Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск бўлиб қолмоқда. Жорий йил бошидан буён унинг бойлиги 95 миллиард долларга ошиб, 232 миллиард долларни ташкил қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!