O‘zbekiston

Зангиота туманида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди

Зангиота туманида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Тошкент вилояти Зангиота туманида уй ҳожатхонасидан ёш боланинг жасади топилди. Унга кўра, 1 октябр куни Зангиота туманида жойлашган бир уйнинг ҳожатхонасида тахминан 4-5 ёшли эркак жинсига мансуб мурда топилган. Ҳозирда Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.