Буюк Британия таълим вазири Джиллиан Киган Англия мактабларида мобиль телефонларни тақиқлашни маслаҳат берди, деб хабар беради Kazinform ХАА.
“Ушбу чора-тадбирлар бузғунчи хулқ-атвор ва онлайн безориликка қарши курашга ҳисса қўшади, шунингдек, ўқувчилар эътиборини оширади”, – дейилади Буюк Британия таълим вазирлиги баёнотида.
Бутун кун давомида, ҳатто танаффус пайтида ҳам мобиль телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш тавсия этилади.
Агар мактаб ушбу талабга жавоб бермаса, ҳукумат келгусида мажбурий қонунчилик актини қабул қилишни кўриб чиқади.
Британия Таълим вазирлиги аллақачон Франция, Италия ва Португалия мактабларида мобиль телефонлардан фойдаланишни тақиқлаган бўлса, БМТ мактабларда смартфонлардан фойдаланиш хавфи ҳақида огоҳлантирган.
Британия ҳукумати маълумотларига кўра, Англиядаги мактаб ўқувчиларининг тахминан учдан бир қисми (29%) дарс пайтида мобиль телефондан фойдаланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!