Jahon

Энг намунали ота балиқ ҳақида эшитганмисиз?

Энг намунали ота балиқ ҳақида эшитганмисиз?

Бу балиқни араб тилида «Самакатул факк (Оғиз балиқ)» дейилса, фан тилида эса «Opistognathide» дейилади. Бу балиқнинг урғочиси эркак балиқнинг оғиз бўшлиғига ўртача 400 та атрофида тухум қўяди.

Оғзи тўла тухум бўлган эркак балиқ бир неча ҳафта давомида таом танаввул қилмайди, шу муддат ичида тухум ичидаги балиқчалар кислород етишмаслигидан нобуд бўлмаслиги учун оғзини беркитмай очиқ ҳолда яшайди. Бундай пайтда урғочи балиқ ўзи учун яшайди. Шунинг учун ҳам бу балиққа «Энг намунали ота» лақаби берилган.

Маълумотларга кўра, ушбу балиқ Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанларида яшайди ва узунлиги 40 см ни ташкил этади.