Jahon

Европарламент Озарбайжонга қарши санкциялар жорий этишга чақирди

Европарламент Озарбайжонга қарши санкциялар жорий этишга чақирди

Европарламент (АП) Тоғли Қорабоғдаги вазият туфайли Озарбайжонга қарши санкциялар қўллашни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди. Қарор АП веб-сайтида эълон қилинди.

“Европа парламенти Европа Иттифоқи ва аъзо давлатларни Озарбайжон ҳукуматидаги Тоғли Қорабоғда кўп сонли ўт очишни тўхтатиш тартибини бузиш ва инсон ҳуқуқлари бузилиши учун жавобгар шахсларга қарши мақсадли санкциялар жорий этишга чақиради”, дейилади резолюцияда.

Маълум қилинишича, резолюция иқтисодий санкциялар жорий этиш, шунингдек, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, энергетика соҳасида қайта кўриб чиқишни талаб қилади.

Ҳужжатни 491 депутат қўллаб-қувватлади, 9 нафари қарши чиқди, 36 нафари эса бетараф қолди. Резолюция маслаҳат характерига эга ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизматини Бокуга қарши чора кўришга мажбурламайди.