Jinoyat, O‘zbekiston

Интерпол билан ҳамкорликда Уммонда қўлга олинган аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол билан ҳамкорликда Уммонда қўлга олинган аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Аёлларни БАА ва Уммонда фоҳишалик қилишга мажбурлашда гумонланган аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент ва Маскат Интерпол Миллий маркази бюролари ҳамкорлигида амалга оширилган.

Қўлга олинган аёл 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни хорижга олиб кетган.

Гумонланувчи бошқа қитъада яшириниб, яна жиноий фаолият – ноқонуний миграция, хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғулланган.