Iqtisod, Jahon

Bloomberg: АҚШ фонд бозори икки баробарга қисқариши мумкин

Bloomberg: АҚШ фонд бозори икки баробарга қисқариши мумкин

Америкалик инвестор ва активларни бошқариш бўйича GMO компанияси асосчиси Жереми Грэнтэм Америка фонд бозорига сармоя киритишни маслаҳат бермайди, чунки у 50 фоизга тушиши мумкин, деб хабар беради Bloomberg.

Унинг сўзларига кўра, агар «еттилик» – Microsoft, Apple, Alphabet, Amazon, Nvidia, Tesla ва Meta умумий қийматининг кичик қисмини йўқотса, бозордаги муаммолар бошланади.

Грэнтэм, шунингдек, Америка кўчмас мулкига сармоя киритишни тавсия этмайди, чунки ипотека ставкалари кўтарилиши фонида турар-жой ва нотураржой биноларининг нархи пасаймоқда.

Бироқ, бутун дунёда кўчмас мулк нархлари сезиларли даражада ошди, дея аниқлик киритди у.