АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Мексикадан ноқонуний иммиграция оқимини тўхтатиш учун Техас жанубида қарийб 30 км узунликдаги чегара деворини қуришга рухсат берди, деб хабар бермоқда BBC.
Байден лавозимга киришгач, Дональд Трамп даврида бошланган чегара девори қурилишини деярли дарҳол тўхтатди.
Бу унинг сайловолди кампаниясининг асосий нуқталаридан бири эди – у «менинг маъмуриятим остида бир метр ҳам девор қурилмайди», деб ваъда берган эди. 2021 йил 20 январдаги қурилишни тўхтатиш тўғрисидаги баёнотда “бутун жанубий чегарани қамраб олган улкан девор қуриш жиддий сиёсат қарори эмас”, дейилган.
Аммо чоршанба куни Байден маъмурияти қурилишни давом эттиришга рухсат бериш учун жанубий Техасдаги 26 федерал қонунни тўхтатиб қўйганини эълон қилди. Бу Байден ўзидан олдинги президент томонидан кенг қўлланилган ижро ҳокимияти ваколатларидан биринчи марта фойдаланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!