Yangiliklar

Intel Windows 12 нинг чиқарилиш санасини ошкор қилди

Intel Windows 12 нинг чиқарилиш санасини ошкор қилди

Intel, Windows 2024 йилда Windows учун катта янгиланишни тақдим этишини кутмоқда. Бу ҳақда молиявий инвестор Девид Зинснернинг Citi конференциясида инвесторлар олдида ҳисобот бериш чоғида айтган сўзларига таяниб, The Verge хабар берди.

“Биз 2024 йил мижозларимиз учун жуда яхши йил бўлишига ишонамиз. Айниқса, Windows янгиланиши туфайли. Биз ҳали ҳам ўрнатиш базаси анча эски ва янгиланиши кераклигига ишонамиз. Келгуси йил янги Windows-нинг чиқарилиши билан бу жараённинг бошланиши бўлиши мумкин, – деди Зинснер.

The Verge ёзишича, Intel Windows 12 га катта умид боғлайди, чунки унинг чиқарилиши кўпчиликни ўз компьютерларини янгилашга ундайди. Бинобарин, Intel процессорлари савдоси ҳам ортади. Журналистларнинг сўзларига кўра, Интел компанияси Windows 12’ни чиқариш учун махсус процессорларнинг янги авлоди – Meteor Lake’ни тайёрламоқда.

Meteor Lake чиплари махсус сунъий интеллект процессорига эга бўлади. The Verge ёзганидек, бу факт Windows 12 сунъий интеллектдан фойдаланадиган кўплаб хизматларга эга бўлиши ҳақидаги миш-мишларга мос келади.