Яқин Шарқда тинчлик фақат Фаластин мустақиллиги билан бўлиши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, унинг нутқи TRT Haber телеканали орқали намойиш этилди.
«Оловни ёқишнинг ҳожати йўқ, адолатли дунёнинг ютқазувчиси йўқ, Фаластин муаммоси халқаро ҳуқуқ ва икки давлатнинг ёнма-ён яшаш фактини тан олиш асосида ҳал қилиниши керак», – деди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, Туркия кескинликни пасайтириш ва қарама-қаршиликни имкон қадар тезроқ тугатиш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширади.
Бир кун аввал Эрдўғон Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддиятни камайтиришга чақирган эди. “Биз барча томонларни босиқликка ва кескинликни кучайтирувчи ҳаракатлардан қочишга чақирамиз”, деди Туркия раҳбари.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!