Jahon

Сўнгги 24 соат ичида камида 300 исроиллик ва 313 фаластинлик ҳалок бўлди

Сўнгги 24 соат ичида камида 300 исроиллик ва 313 фаластинлик ҳалок бўлди

Айни дамда фаластинлик жангариларнинг бостириб кириши натижасида камида 300 нафар исроиллик ҳалок бўлгани, ўнлаб одамлар ўғирлаб кетилгани маълум, дея хабар бермоқда Исроилнинг Туркиядаги элчихонаси Исроил соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Аввалроқ Исроилнинг АҚШдаги элчихонаси жангарилар камида юз нафар исроилликни, жумладан, ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакилларини гаровда ушлаб тургани ҳақида хабар берган эди.

2000 га яқин одам шифохоналарда даволанмоқда, улардан 19 нафарининг аҳволи оғир, дейилади хабарда.

Шанба кунидан бери Исроилнинг жавоб ҳаво ҳужумлари натижасида Ғазо секторида 313 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2000 га яқин киши жароҳатланди, дея хабар беради Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Исроил ҳарбийларига кўра, бир кун аввал Исроилга ҳужум қилган юзлаб фаластинлик жангарилар ўлдирилган, ўнлаб жангарилар қўлга олинган.