Jahon

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроил ва Фаластин масалалари бўйича йиғилади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроил ва Фаластин масалалари бўйича йиғилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо сектори атрофидаги вазият кескинлашуви юзасидан ёпиқ йиғилишни бошлайди, деб ёзади “ТАСС”.

Агентлик таъкидлаганидек, ушбу режимдаги муҳокамалар оммавий баёнотлар билан очиқ учрашувлардан кўра томонларга муҳокама қилиш учун кўпроқ имкониятлар беради.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд йиғилиш олдидан АҚШ жаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг барча аъзоларидан Хамаснинг Исроилга ҳужумини қоралашини кутаётганини айтди. Шу билан бирга, у қоралаш ҳақидаги расмий баёнот кутилмаётганини қайд этди.

Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Жун учрашув олдидан Хитой “тинч аҳолига қарши барча ҳужумларни қоралашини” айтди.