Jinoyat, O‘zbekiston

Фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс ушланди

Фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс ушланди

Қумқўрғон туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Хабарда айтилишича, департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.М. “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги “А.Ғ.” фермер хўжалигининг 50 сотих суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.

Департаментнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.