Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Фаластин ўртасида давом этаётган қуролли можарога ўз муносабатини билдирди.
Унга кўра, ТИВ тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдирган.
Вазирлик, шунингдек, курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирмоқда.
Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этиб, жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!