O‘zbekiston

Ўзбекистонда иш ҳафтасининг охири кескин совуши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтасининг охири кескин совуши кутилмоқда

9-11 октабрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 11-16°, кундуз кунлари 25-30° бўлади.

11 октабрда республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди. Ҳаво ҳарорати 12-17° гача пасаяди.

12-13 октабр кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 12 октабрда, шунингдек, 13 октабрда кечаси ва эрталаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13 октабрда кундузи фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11° гача, шимолда 2-7° илиқгача, кундуз кунлари 12-17° гача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 12-13 октабр кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади.