АҚШ давлат қарзи бир ойдан камроқ вақт ичида 500 миллиард долларга ўсди, чунки у 33 триллион долларлик тарихий энг юқори даражага етди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълумотлари дарак бермоқда, деб ёзади “РИА Новости”.
АҚШнинг давлат қарзи ҳозирда 33,5 триллион долларга баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, сентябрь ўрталарида Ғазначилик АҚШ давлат қарзи 33,04 триллион долларга етгани ҳақида маълумот эълон қилган эди. Қайд этилишича, давлат қарзи мамлакат тарихида биринчи марта 33 триллион доллардан ошди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!