Jahon

АҚШ Украинага 200 миллион долларлик янги ёрдам пакетини тайёрламоқда – ОАВ

АҚШ Украинага 200 миллион долларлик янги ёрдам пакетини тайёрламоқда – ОАВ

Чоршанба куни Қўшма Штатлар Украинага яна 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади, дея хабар беради «Америка Овози».

Ушбу ОАВ маълумотларига кўра, янги пакетга бошқа нарсалар қаторида AIM-9 Sidewinder ҳаво-ҳаво ракеталари, ҲИМАРС кўп учирувчи ракета тизимининг ўқ-дорилари, танкга қарши ракеталар, шунингдек, 155 мм ва 105 мм артиллерия снарядлари киради.

Чоршанба куни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Брюсселда бўлиб, у ерда НАТО мамлакатлари мудофаа вазирликлари раҳбарлари ўртасидаги музокараларда иштирок этмоқда.

Бу кун, шунингдек, Украинанинг Ғарбий иттифоқчилари гуруҳининг Рамштейн форматидаги навбатдаги учрашуви бўлиб, унда ҳар ой Киевга янги ҳарбий ёрдам ажратиш масаласи муҳокама қилинган эди.

АҚШ Конгресси яқинда бу харажатларни ўз ичига олмаган бюджетни маъқуллаганига қарамай, Қўшма Штатлар Украинага ёрдамни молиялаштириши мумкин.