Iqtisod

Ўзбекистон Жанубий Корея ва Чехиядан электропоездлар сотиб олади

Ўзбекистон Жанубий Корея ва Чехиядан электропоездлар сотиб олади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг темир йўл транспортини ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонига кўра, Ўзбекистон Жанубий Корея ва Чехия электропоездларини харид қилишни режалаштирмоқда.

Шу мақсадда Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига жорий йилнинг октябрь ойида Hyundai Ротем компанияси билан олтита тезюрар электропоезд харид қилиш бўйича шартнома тузиш топширилди. Жанубий Корея Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармасидан 185 миллион евро миқдорида кредит жалб этилиши кутилмоқда.

Skoda Transportation билан 30 та электропоезд етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартнома ҳам ноябрь ойида имзоланиши керак. Чехия банкларидан 350 миллион еврога кредит жалб этиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, барча кредитлар Ўзбекистон номидан ва давлат кафолати остида имзоланади.