Россия президенти Владимир Путин 12-октабр куни Қирғизистонга расмий ташриф билан келади, шунингдек, 13-октабр куни Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида иштирок этади, деб хабар берди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Украинанинг босиб олинган ҳудудларига сафарларидан ташқари, бу Путиннинг 2023 йил мартидан, Гаагадаги Халқаро суд уни ҳибсга олишга ордер берганидан бери Россиядан ташқаридаги илк сафари бўлади.
Октябр ойида Россия президенти Пекинда Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. У октябрь ойида бўлиб ўтадиган «Бир камар ва йўл» форумига таклиф қилинади. Ушаковнинг сўзларига кўра, Путиннинг Хитойга сафари “кейинги ҳафтада” режалаштирилган.
Унинг сўзларига кўра, Бишкекда Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашади ва “Қорабоғ атрофидаги вазият билан боғлиқ масалаларни” муҳокама қилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!