Шаҳрисабз 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг туристик пойтахти этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев иштирокида бўлиб ўтган ИҲТ аъзо давлатлари туризм вазирларининг бешинчи йиғилишида маълум қилинди.
Тадбир доирасида элчи Ардабил губернатори Сейид Ҳамед Амели билан учрашди. Учрашувда Ардабил ва Шаҳрисабз ўртасида қардош шаҳарлар алоқаларини ўрнатиш, улар ўртасида иқтисодий, туризм ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш таклиф этилди. Томонлар Ўзбекистон вилоятлари ва Ардабил ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!