Европа Иттифоқи дипломатия раҳбари Хосеп Боррелнинг айтишича, Европа Иттифоқи Исроилнинг Ғазо секторини тўлиқ блокадага олишига қарши.
“Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо бу халқаро ҳуқуқ, инсонпарварлик ҳуқуқи асосида амалга оширилиши керак. Айрим қарорлар эса халқаро ҳуқуққа зиддир”, – деди Боррель.
Бу ҳақда у Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилишидан сўнг баёнот берди.
«Электр энергиясини узиб қўйиш ва тинч аҳолига озиқ-овқат етказиб беришни тўхтатиш каби баъзи ҳаракатлар халқаро ҳуқуққа зиддир», деди Боррель.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ҳар икки томонни инсонпарварлик қонунчилигини ҳурмат қилишга чақирмоқда. «Бу Ғазонинг тинч аҳолиси сув, озиқ-овқат ва электр энергиясидан маҳрум бўлмайди, деган маънони англатади», деди Европа дипломатияси раҳбари.
Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Хамасни террорчи ташкилот деб билади, аммо «ҳамма фаластинликлар ҳам террорчи эмас».
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!