Президент Ўзбекистонда темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилишга доир қарорни имзолади.
Унга кўра, “Hyundi Rotem” (Жанубий Корея) компаниясидан 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар сотиб олинади. Буни молиялаштириш учун Жанубий Корея Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг (EDCF) 35 йил муддатга, шу жумладан, 10 йил имтиёзли муддат билан йиллик 0,1 фоиз ставкада бериладиган 185 млн. евро микдоридаги кредит маблағлари давлат кафолати асосида жалб қилинади.
Шунингдек, “Skoda Transportation” (Чехия Республикаси) компаниясидан 30 та замонавий электропоездлар харид қилинади. Буни молиялаштириш учун Чехия банкларидан 15 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан йиллик 5,5 фоиз ставкада бериладиган 350 млн евро микдоридаги кредит маблағлари давлат кафолати асосида жалб қилинади.
Умумий ҳисобда, поездлар 535 млн евро кредит маблағлари эвазига сотиб олинади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!