12-13 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир туфайли сел келиши мумкин, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сел оқими хавфи мавжуд.
Ўзгидромет тоғли ҳудудларга боришда эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!