O‘zbekiston

Ўзгидромет республика аҳолисига қалинроқ кийинишни маслаҳат берди

Ўзгидромет республика аҳолисига қалинроқ кийинишни маслаҳат берди

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 13-15 октябрь кунлари шимол ҳудудмизнинг баъзи манзилларида ҳарорат тунда -1 -3 даражагача совуққа пасайиши мумкин. Республиканинг бошқа катта қисмида мазкур кунлари тунда ҳаво ҳарорати +1 даражагача пасайиши прогноз қилинмоқда.

13-14 октбрь кунлари республиканинг катта қисмида антициклон совуғи таъсири кучаяди. Кундуз кунлари +10 +15 даражалик илиқлик кутилмалари хам юқорироқ намлик ва шамол (шабада) омили ҳисобига тананинг реал харорат таъсири уни пастроқ ҳис қилишига олиб келади.

13 октябрь куни ғарбий нам ҳаво оқими Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилятлари ҳамда республиканинг тоғ ва тоғ этакларида кўпроқ ва кучли ёғин улашиши янада ойдинлашмоқда.

Ёғинлар ёғишидан олдин табиат шамолли хазонрезги куз манзарасини беради.