16 октабрдан бошлаб Тошкент-Марказий (Шимолий) вокзали ўз фаолиятини аввалги жадвал бўйича бошлайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар бермоқда.
«Тошкент-Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан давом эттиришингиз мумкин», – дейилган хабарда.
Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
Тошкент-Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Ховос, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 октябрдан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!