Франция ҳукумати фаластинликларни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай намойишларни тақиқлаб, бу қарорни бундай ҳаракатлар жамоат тартибига таҳдид солиши билан изоҳлади.
Бундан ташқари, Хамаснинг Исроилга ҳужуми ва уруш бошланганидан кейин антисемитизм кайфияти кучайгани сабабли Исроил билан алоқадор парламент аъзоларига хавфсизлик юкланган.
Ички ишлар вазири Жералд Дарманин минтақавий префектларни Исроилга қарши намойишлар жамоат тартибининг бузилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шунга қарамай, бундай ҳаракатларни уюштиришга уринганлар ҳибсга олинади.
“Биз, албатта, фаластинликларнинг манфаатларини ҳурмат қиламиз, Франция ҳамиша икки давлатни, Исроил ва Фаластинни қўллаб-қувватлаб келган, аммо агар бу ХАМАСни қўллаб-қувватловчи намойиш бўлса, жавоб йўқ”, деди вазир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!