Jahon

Исроил армияси Ливан билан чегарадаги аҳоли пунктига зарба берди

Исроил армияси Ливан билан чегарадаги аҳоли пунктига зарба берди

Исроил артиллерияси Ливан билан чегара ҳудудига ўт очди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги. Ливаннинг расмий NNA ахборот агентлигига кўра, Исроил янги зарбалар берган.

Ливан жанубидаги Набатийе провинциясидаги Вади-Хиям аҳоли пунктига артиллерия снарядлари тушган. Аввалроқ Исроил Суриянинг Дамашқ ва Ҳалаб (Алеппо) шаҳарларидаги аэропортларга ҳужум қилгани ҳақида ёзган эдик.

7 октябрь куни Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилиб, мамлакат уруш ҳолатига кирганидан сўнг бир қатор давлатлар Исроилдан ўз фуқароларни эвакуация қилишни бошлади. Қозоғистон ҳам қайд этилган давлатда бўлган 124 нафар қозоғистонлик учун ватанига қайтиш рейсини ташкил қилиб, уларни мамлакатга олиб келди.

Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Ғазо сектори бутунлай изоляция қилинганини маълум қилди. У ерда ёруғлик, озиқ-овқат ва ёқилғи йўқ.

Ҳарбийлар Фаластин халқига Мисрга қочишни маслаҳат берди. 11 октябрь куни Ғазо секторидаги ягона электр станция ёқилғи етишмаслиги сабабли ишламай қолди.

Исроил-Фаластин можаросида ҳалок бўлганлар сони: Исроилда – 1300 киши, Фаластинда – 900 киши, яна 4500 киши яраланган. Ғарбий Соҳилда 21 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.