Jahon

МДҲ давлатлари раҳбарлари Бишкекда 17 та ҳужжат имзолади

МДҲ давлатлари раҳбарлари Бишкекда 17 та ҳужжат имзолади

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Бишкекда бўлиб ўтган йиғилишида 17 та ҳужжат қабул қилинди, деб хабар қилди Россия президенти матбуот хизмати.

Хусусан, рус тили бўйича халқаро ташкилотни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

Шунингдек, МДҲ давлатлари раҳбарларининг кўп қутбли дунёда халқаро муносабатлар, давлат бошқарувини рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқалар тўғрисидаги баёнотлари тасдиқланди.

Бошқа ҳужжатлар қаторида: Самарқандни келаси йил МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор ҳам қабул қилинган.