Iqtisod

Андижонда муз мажмуаси пайдо бўлиши мумкин

Андижонда муз мажмуаси пайдо бўлиши мумкин

Хитойлик инвесторлар Андижон вилоятида ёпиқ муз мажмуаси қуриш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қурилиш қиймати 12 миллион долларга баҳоланмоқда, муз саройининг майдони 4 гектарни ташкил қилади.

Бундан ташқари, унинг ҳудудида 500 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ, спорт майдончалари, кинотеатр, ресторан ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади.

Хитойлик сармоядорлар ҳам қайта ишланган меваларни экспорт қилишдан манфаатдор.