АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Хитойга сотилиши мумкин бўлган сунъий интеллект чиплари ва ускуналари устидан янги назоратни эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Axios портали манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Вашингтон келаси ҳафта бошида янги чекловларни эълон қилиши мумкин. Улар Оқ уйнинг Хитойнинг сунъий интеллект соҳасида ҳарбий устунликка эришишига йўл қўймаслик борасидаги саъй-ҳаракатларини кенгайтиради, деб ёзади портал.
АҚШ Савдо вазирлиги «дастлабки тавсияларда кўрсатилганидан бир оз камроқ кучли, лекин айни пайтда илғор имкониятларга эга» чиплар сотилишини чекламоқчи. Назорат, шунингдек, илғор яримўтказгичларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ускуналар экспортини чеклайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!