Jahon

Президент Жо Байденни кўп бора масхара қилган сенаторнинг ўзи самолёт зинасидан йиқилиб тушди

Президент Жо Байденни кўп бора масхара қилган сенаторнинг ўзи самолёт зинасидан йиқилиб тушди

АҚШ президенти Жо Байденни зинадан қулагани учун масхара қилгани билан танилган Алабама штатидан республикачи сенатор Томми Тубервилнинг ўзи самолёт трапидан қулаб тушди.

Кадрларда қўлида чамадон ва спорт сумкаси бўлган сенатор қандай қилиб мувозанатни йўқотгани ва трап панжарасидан ушлаб пастга сирпаниб тушгани тасвирланган. Қайд этилишича, видео Х ижтимоий тармоғининг (аввалги Twitter) Америка сегментида кенг тарқалган.

Аввалроқ, Байден Детройтда самолётдан пастга тушаётганда мувозанатни йўқотган, аммо охир-оқибат оёққа туришга муваффақ бўлгани ва зинапоядан пастга тушишда давом этгани акс этган лавҳа тарқалганди.