Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги Ғазога сув таъминотининг тўхтатилиши минтақа аҳолиси учун «ҳаёт-мамот масаласи»га айланганини айтди.
Ғазода ичимлик суви манбалари деярли йўқ, тузсизлантириш заводлари тегишли сифатни таъминламайди ва икки миллион аҳоли учун сувнинг катта қисми у ерга 7 октябргача Исроил томонидан етказиб берилган. Хамас томонидан амалга оширилган кенг кўламли терактдан сўнг Исроил ушбу секторни тўлиқ қамал қилиб, гуруҳдан барча гаровга олинганларни қайтаришни талаб қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (УНРWА) шанба куни икки миллиондан ортиқ одам сув танқислиги сабабли хавф остида эканини айтди.
“Бу ҳаёт-мамот масаласига айланди. Икки миллион одамни сув билан таъминлаш учун Ғазога ёқилғи етказиб бериш зарур”, – деди УНРWА Бош комиссари Филипп Лаззарини.
Агентлик маълумотларига кўра, бир ҳафтадан бери Ғазога гуманитар ёрдам етиб келмаяпти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!